Wednesday 14 January 2009

«СЕЗАМ» ЁПИЛДИ! «УЗБЕГИМ ТАРОНАСИ» ЭШИКЛАРИ ОЧИЛДИ…

Internet saytlarini kuzata turib, mana shu maqolaga duch kelib qoldim! Boshida rosa qotib kuldim, endi sizlar bilan ham baham ko'rmoqchiman!
----------------------------------------------------------------
-Кимга дейсизми?! «Сезам»дан кетган бошловчиларга! Агар тинглаётган булсангиз тунги соатларда Квартет тайм дастури билан икки эзма радиобошловчилар Рустамбек ва Саидаъло «Сезам»нинг саркит услубини такрорлашяпти. Яна уша бачканаликлар…Кеча бир эфирида кандайдир балик ови билан боглаб «тилла баликчадан тилак сураш» суровномасини уткашди. Бу дастур шахсиймикан?! Икки бошловчили бир-бирини мактагани мактаган, бир-бирини куз-куз килишдан бошка иши йукмикан?! «Узбегим таронаси»нинг уз формати бор! Чегарадан чикиш яхши эмас! «Узбегим»чилар айнан мана шуни эътиборга олишса яхши буларди.
FM даги «КЕЛДИ-КЕТДИ»лар
Радиолар- келди-кетди манзилларига айланиб колди. Бугун кулогинг бир радиобошловчи овозига FM 101 да урганиб улгурмай уни бир он йукотиб куйиб кейин FM 102,7 тинглаб коласан ё яна бошка… Айланма даврада бир бошловчи у шохга, кейин бошкасига, яна бошкасига сакрайди. Аслида бундай ишлар «мода» га 3-4 йил олдин кирганди…Болаликда «Гулливернинг саёхатлари» асарини укиган булсангиз керак. Бугун эътиборингизга «Rjлар саёхатлари ва саргузаштлари» ёхуд FM даги «КЕЛДИ-КЕТДИ»лар руйхатини хавола этамиз:
1. Назира Иноятова. «Гранд»да фаолиятини бошлаб, «Сезам»да давом эттириб, «Орият Доно»ни яшнатиб, «Пойтахт»га тамал тошини куйишга хам улгурди… Хуллас, FM диапозонини кезиш борасида рекорд урнатди десак муболага булмас! Христофор Колумб охири Американи кашф этгани каби, Назирахон хам ТВ-МАРКАЗда куним топди.
2. Лазиза Азиззода «Сезам»да сим-сим булиб очилиб, эндиликда «Орият Доно»да сочиляпти. FM диапозонини кезиш борасида энг киска йулни шу бошловчи босди.
3.Жахонгир Махсумов ва Нодир Ибрагимовлар «Сезам»да гуллаган пайтлари тингловчиларни шокка туширишганди. Улар энди «Навруз»да.
4. Музаффар Мирзабеков- «Сезам»да «Ха-йук» дея тингловчиларни бошини айлантириб , «Водий садоси»га утиб кетди. Сунгра бу манзилда унинг садосини бугиб куйишгач, «Навруз»га кочиб колди. Эндиликда эмин-эркин сузлаяпти.
5.Ферузабону «Ёшлар»да «Аср» ахборот янгиликларини укиб, сунгра «Сезам»да Жахонгир Махсумов билан биргаликда антика тунги сухбатлар олиб борган бошловчи, не сабадир «Водий садо»сига утиб олди… Бошловчиликдан мухаррирликкача кутарилиб, хозир урнини Нурмухаммад Исроиловга бушатиб берганмиш…
6. Нурмахумад Исроилов «Узбекистон» каналида ишлади, сунгра «Сезам»да портлаб чикди, овози билан купчиликниузига «бемор» килиб куйди, сунгра бу мафтункор возни «Узбегим таронаси» да тинглай бошлагандик, анча ойлар олдин у водийларни яёв кезганда дея, «Водий»га учиб кетди!
7.Энг махмадона, энг ёмон курган бошловчиларимиз Рустамбек ва Саидаъло эса «Сезам»да жаги очилиб-ёпилиб охийри яна очилди. Каерда дейсизми? «Узбегимда»-да!
«THE BEST RJ»
Бу номинация голиби ким булиши мумкин? Сизнингча айни пайтда энг рейтинги юкори радиобошловчи ким?
(Куйида номзодлар номига хазил таърифлар хам келтирилган. Уйлаймизки, бошловчиларимиз бу кичик хазилларимини тугри тушунишади.)
1.Зайнаббегим Юнусова (тутикуш)
2.Нурмухаммад Исроилов (Навоийнинг кариндоши)
3.Лазиза Азиззода (аслзодаларга ухшамокчи)
4.Ширин Гофурова (думбоккина ширин киз)
5.Музаффар Мирзабеков (ё ха, ё йук!)
6.Жамшид Хожиниёзов (эзма)
7.Рустамбек (озгин бачкана)
8.Дилмурод Гуломов (кичик огма)
9.Саидаъло (нотаниш бачкана)
10.Вахобиддин Зиё (аклсиз аклли)
11.Насриддин Асриддинов (сифатдош ва равишдош)
12. Жахонгир Мирзо (кичкина декча)
13.Ферузабону (зирапча)
14.Сардор Рахимхон (бачкана бошловчининг хамкасби)